Тошкентда сохта ДХХ ходими минг доллар пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништириб, товарларни божхона назоратидан ўтказишда ёрдам беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро ўзини гўёки ДХХ ходими дея таништирган. У Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармасида ишловчи танишлари орқали хеч қандай муаммосиз божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишда ёрдам беришини айтган.

ДХХ ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу “ҳожатбарор” фуқаро корхона раҳбаридан фирибгарлик йўли билан ҳар бир юк партияси учун 500 АҚШ долларидан жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтида ушланган.

Аниқланишича, мазкур шахс корхонага хориждан импорт килинаётган автомобиль эҳтиёт қисмларини божхона расмийлаштирувидан тезлаштириб чиқариб бераётганини айтиб, корхона раҳбаридан муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.

Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида Ички ишлар формасини кийиб, ўзини катта лейтенант сифатида кўрсатиб, фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Наманган Давлат хавфсизлик хизмати Шахсий хавфсизлик бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг