Украина илк бор Озарбайжондан газ олди

Олам

image

Озарбайжон илк бор Украинага газ етказиб берди. Ушбу  амалиёт Трансболқон йўлаги орқали амалга оширилди. Бу ҳақда бугун, 28 июль куни “Нафтогаз” бошқаруви раиси Сергей Корецкий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, синов етказиб бериш йўналиши Болгария-Руминия-Украина чегараси бўйлаб ўтмоқда.

“Бу ҳажм жиҳатидан кичик бўлса-да, стратегик аҳамиятга эга қадам бўлиб, узоқ муддатли ҳамкорликка йўл очади”, деди Корецкий.

Маълумот учун, Трансболқон йўлаги – бу Украина, Молдова, Руминия, Болгария ва Туркия ҳудуди орқали ўтувчи магистраль газ қувури ҳисобланади.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ “Нафтогаз” Озарбайжоннинг давлат нефть компанияси SOCAR билан газ хариди бўйича илк шартномани имзолаган.

Украина Энергетика вазири Светлана Гринчукнинг сўзларига кўра, Трансболқон газ қувури Украинага бутун дунёдан Греция ва Туркиядаги терминалларга келаётган суюлтирилган газ ҳамда Озарбайжон газига йўл очади. У “Нафтогаз” ва SOCAR ўртасидаги битим кетма-кет олиб борилган саъй-ҳаракатлар ва музокаралар натижаси эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон табиий гази жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Туркия жанубидаги Килис вилояти орқали Сурияга етказилиши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Озарбайжон Украина Трансболқон йўлаги Болгария-Руминия-Украина чегараси “Нафтогаз” Светлана Гринчук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг