Қорақалпоғистондан катта босимдаги газ топилди (видео)

Жамият

image

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими борлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” хабар берди.

Маълум қилинишича, Устюрт минтақасидаги “Мўйноқ” кони яқинида жойлашган Шагирлик-қуйи юра 2-сонли излов қудуғида саноат миқиёсида табиий газ оқими аниқланган.

“Бу майдон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тасарруфидаги “Ўзбекгеофизика” АЖ ва “Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМ томонидан 3D сейсмик қидирув ишлари маълумотлари асосида чуқур излов бурғилашга тайёрланган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур қудуқ лойиҳа бошқарув офисининг малакали мутахассислари томонидан бурғиланган. Лойиҳа бошқарув офисида давлат раҳбарининг топшириғига кўра, хориждаги замонавий компанияларда айнан нефть ва газ соҳасида ишлаб, Ўзбекистонга олиб келинган малакали мутахассислардан иборат гуруҳ ҳисобланади.

2026 йилнинг 10 январь куни қудуқ туби қуйи юра қатламларида 5265 метр чуқурликгача бурғиланиб, 5265-5061 метр чуқурлик оралиғида табиий газ уюмлари аниқланган.

Қўшимча қилинишича, қуйи юра қатламларининг геологик тузилишини ўрганиш ҳамда аниқланган газ уюмларининг тарқалиш чегасини аниқлаш мақсадида, ушбу майдонда навбатдаги 3 ва 4 сонли излов-қидирув қудуқларини бурғилаш режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Ўзбекнефтгаз Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг