Андижонда 20 ёшли қизни “самосуд” қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Андижонда тадбиркор аёл қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи, 2005 йилда туғилган қизни калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ушбу аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Воқеа 2024 йилнинг 15 декабрь куни Андижон шаҳри Ҳунарманд маҳалласида содир бўлган.  Кийим савдоси билан шуғулланувчи дўкон эгаси қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи, 2005 йилда туғилган фуқарога нисбатан зўравонлик қилган. Улар ўртасидаги зиддият ўзаро қарз олди-берди масаласи ортидан келиб чиққан.

Билдирилишича, зўравон аёлга Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро процессуал тартибда ушланган. Тергов иши Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Шунингдек, бошқарма ушбу фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабрланганлар 102 қисқа рақамига, Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБнинг телефон рақамига 74-223-59-52 ёки яқин орадаги ички ишлар бўлимларига мурожаат қилишларини сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳридаги истироҳат боғида бир гуруҳ қизлар жанжаллашиб, бир-бирини урган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркор Андижон самосуд зўрлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг