Журналист Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер маънавий зарар тўлайдиган бўлди

3-саҳифа

image

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси журналист Анора Содиқова даъвоси бўйича чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов хабар берди. 

Унга кўра, Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров 25 миллион сўм маънавий зарар тўлайди. 

“Постларида журнажа*ап сўзини ишлатгани ва бу Анора Содиқовага қаратилгани боис блогер Муфаса 25 миллион сўм маънавий зарар ва 5 миллион сўм бошқа зарарларни қоплайди. У Анорадан узр сўраб, постларини ўчиради”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал журналист Анора Содиқова блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритган эди. 28 май куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди журналистнинг блогерга нисбатан даъво аризаси бўйича ҳал қилув қарорини эълон қилганди. Содиқова ўз аризасида блогер Мирсаид Ҳайдаровнинг Facebookʼдаги 7 та постида ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида маълум қилган. Суд журналист Анора Содиқованинг Фуқаролик кодексининг 100-моддаси (шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш) асосидаги шикоятини қаноатлантирмаслик бўйича қарор чиқарган. Шунингдек, суд қарорида Анора Содиқова ҳисобидан давлат фойдасига 750 минг сўм давлат божи ундирилиши қайд этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Абдураҳмон Ташанов Анора Содиқова Мирсаид Ҳайдаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг