Жанубий Кореядаги кучли ёмғирда 17 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 16 июль кунидан бери Жанубий Кореяда ёғаётган кучли ёмғирлар ва юзага келган кўчкилар оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, яна 11 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати маълумотига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Табиий офат 2000 дан ортиқ бино ва қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказган. Энг кўп зарар кўрган ҳудуд – жанубдаги Санчхон округи бўлиб, у ерда 10 киши ҳалок бўлган ва 4 киши бедарак йўқолган. Қутқарув ишлари давом этмоқда ва жабрланганлар сони ортиши мумкин.

Об-ҳаво 16 июль кунидан бери ёмон. Хусусан, Санчхонда 20 июль куни кечқурунга келиб ёғингарчилик миқдори 793,5 миллиметрга (79,35 сантиметр) етган. Расмийлар мамлакат бўйлаб деярли 2000 та фавқулодда ҳолат қайд этилгани, йўлларнинг сув остида қолиши жамоат инфратузилмасининг бузилишига олиб келганини айтган. Бундан ташқари, 2200 дан ортиқ хусусий мулкларга зарар етган.

Об-ҳаво ёмонлашгани туфайли 13 мингдан ортиқ одам эвакуация қилиниб, мамлакатнинг 15 та вилоят ва шаҳарларидаги хавфсиз ҳудудларга жойлаштирилган. 62 та рейс бекор қилинган.

Ёмғирлар айрим ҳудудларда 20 июль кунигача давом этиши кутилган эди, бироқ ҳукумат энг юқори даражадаги хавф даражасини бекор қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяда 120 йил ичидаги энг кўп ёмғир ёғиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани, 1000 га яқин одам эвакуация қилингани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея ёмғир кўчки Санчхон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг