Ҳиндистонда чақмоқ урушидан 33 киши ҳалок бўлди
Олам
−
18 Июль 2025 4115 1 дақиқа
Ҳиндистоннинг шарқий ҳудудларида давом этаётган кучли момақалдироқли ёмғирлар фонида камида 33 киши чақмоқ уришидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Journal” хабар берди.
Ҳодиса Биҳар штатида 17 июлга ўтар кечаси кучли бўронлар вақтида юз берган. Давлат фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, қурбонларнинг аксарияти очиқ майдонда ишлаётган деҳқонлар ва ишчилар бўлган.
Биҳар штатининг айрим туманларида кучли ёмғирлар ва чақмоқ хавфи ҳануз сақланиб қолмоқда. Штатнинг фалокатлар билан курашиш вазири Виджай Кумар Мандалнинг айтишича, хавф остидаги ҳудудлардаги расмийларга аҳолини хабардор қилиш ва огоҳлантирувчи чораларни кўриш топширилган.
Ҳукумат чақмоқ уришидан ҳалок бўлганлар оилаларига 4 миллион рупий (тахминан 4600 доллар) миқдорида компенсация тўлашни ваъда қилган.
Биҳар ҳукумати маълумотига кўра, 2024 йилда камида 243 киши, 2023 йилда эса 275 киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида ҳам Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларига ёққан кучли ёмғир ва чақмоқ уриши оқибатида қарийб 100 киши ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси