Руандада чақмоқ уриши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
Олам
−
05 Январь 1827 1 дақиқа
Кеча, 4 январь куни Руанданинг шарқий қисмида кучли яшин уриши фавқулодда ҳодисага сабаб бўлиб, 15 киши жабрланди ва улардан 9 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The New Times” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса Руанданинг Шарқий провинциясига қарашли Нгома округининг Ҳарама секторида содир бўлган.
Шарқий провинция губернатори Пьюденс Рубингисанинг айтишича, кучли яшин ўз боғларида ишлагач, ёмғирдан пана қилаётган фермерларни урган. Жабрланганлар маҳаллий шифохонага етказилган. Яшин 15 кишини урган, улардан 9 нафари воқеа жойида вафот этган.
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, рельеф ва ҳудудий хусусиятлар сабаб Руанданинг шарқий ва ғарбий қисмларида яшин уриш ҳолатлари тез-тез кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралиянинг шимоли-шарқидаги Квинсленд штатида кучли бўрон юз бериб, ўн минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолганди.
Live
Барчаси