Россия яна бир “баҳона” билан мигрантларга бож жорий қилмоқчи

Олам

image

Россия ҳукуматига меҳнат мигрантлардан маошнинг 5,1 фоизи миқдорида солиқ ундириш таклифи билдирилди. Ушбу маблағлар эса айнан ўша мигрантларнинг ўзлари учун мўлжалланган таълим дастурларини ривожлантиришга йўналтирилиши айтилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Тегишли мурожаат Ижтимоий-иқтисодий таҳлил ва ривожланиш дастурлари институти томонидан Бош вазир Михаил Мишустинга юборилган.

Қайд этилишича, таклиф этилаётган солиқ миқдори ягона ижтимоий солиқ таркибидаги мажбурий тиббий суғурта бадалларига тенг.

Мазкур тўловлардан тушадиган маблағлар мақсадли тарзда қуйидагиларга йўналтирилиши айтилмоқда: рус тилини ва Россия қонунчилигининг асосларини ўргатиш бўйича таълим дастурларига, маданий-маърифий тадбирларга (Россия жамиятининг анъаналари, тарихи ва дунёвий нормалари билан таништириш) ҳамда ижтимоий мослашувга (маҳаллий аҳоли манфаатларига зид бўлмаган интеграцияга кўмаклашиш).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Давлат Думасида бу ҳафта мигрантлар учун янги давлат божлари жорий этишга оид қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши хабар қилинганди. Янги тартибга кўра, чет эллик фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга патент бериш ёки уни қайта расмийлаштириш учун 4200 рубль, меҳнат рухсатномасини узайтириш учун яна 4200 рубль, патент ёки рухсатнома нусхасини бериш ва унга ўзгартириш киритиш учун эса 2100 рубль бож тўлаш таклиф қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия бож меҳнат мигрантлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг