Самарқандликларни ҳақоратлаган “Насаф” расмийси ишдан ҳайдалди

Спорт

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Суперлигаси доирасида бўлиб ўтган Самарқанднинг “Динамо” ва Қаршининг “Насаф” клуби ўйинидан сўнг қаршиликлар матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров самарқандликларни ҳақоратлагани хабар қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан “Насаф” клуби муносабат билдирди.

Қайд этилишича, айни вақтда меҳнат таътилида бўлган матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров мазкур учрашувда на бевосита, на билвосита иштирок этмаган ва хизмат вазифасини бажармаган. Бироқ у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кечаги учрашув юзасидан “Андижон” ҳамда “Динамо” жамоалари мухлислари шаънига нисбатан номақбул гапларни ишлатган.

Билдирилишича, мазкур шахсий фикрлар “Насаф” футбол клуби позициясини акс эттирмайди ва клуб ҳар қандай кўринишдаги ҳақорат ва камситишларни қоралайди. Ушбу ҳолат юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган ва клуб одоб-аҳлоқ қоидаларини қўпол равишда бузгани сабабли Сарвар Бобоназаров билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

“Насаф” футбол клуби ҳар доим барча ўзбек клубларига, шу жумладан Самарқанд ва Андижон жамоалари вакиллари ва мухлисларига нисбатан чуқур ҳурмат ва дўстона муносабатда бўлиб келган ҳамда бу тамойилга қатъий амал қилишда давом этади.Юзага келган ноқулай вазият учун жамоатчиликдан узр сўраймиз”, дейилади муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

Динамо Насаф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг