Исроил Ғазода туғилган кун нишонлаётган оилага ҳужум қилди

Олам

image

Кеча, 30 июнь куни Исроил армияси (ЦАХАЛ) Ғазо секторидаги бир нечта объектларни – қаҳвахонани, мактабни, шифохонани ва озиқ-овқат тарқатиш пунктларини ҳаводан нишонга олди. Ушбу ҳужумлар оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб кишилар тан жароҳати олган. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар берди.

Аниқлик киритилишича, марказий Ғазодаги соҳил бўйидаги қаҳвахонага уюштирилган авиазарбада 39 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Ҳужум содир бўлган пайтда у ерда туғилган кун нишонланаётган бўлган. Воқеа оқибатида ўнлаб инсонлар яраланган.

Бундан ташқари, Исроил Ғазодаги Яфа мактабига ҳаво ҳужумини амалга оширган. У ерда фаластинликлар бошпана топган бўлган. Шунингдек, Дейр ал-Балаҳ шаҳридаги Ал-Ақсо шифохонаси ҳовлиси нишонга олинган. Бу шифохонада минглаб оилалар вақтинча бошпана топган эди. Маълумотларга кўра, бу тиббиёт муассасаси илгари ҳам камида 10 марта Исроил ҳужумларига нишон бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Ғазодаги мактаб биносига берган зарбаси оқибатида камида 18 нафар инсон ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Мактабда ўша вақтда кўчирилган фаластинлик қочқинлар жойлашган бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ЦАХАЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг