Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерига зарба берди. Қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 29 июнь куни Исроил армияси томонидан Ғазо секторидаги Жабалия қочқинлар лагерига уюштирилган артиллерия ҳужумида камида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, зарба қочқинлар жойлашган мактаб биносига берилган. Ушбу мактабда ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган тинч аҳоли вакиллари паноҳ топган эди.

Ғазо шаҳрининг шарқий ҳудудлари – Ҳай-Зайтун ва Ҳай-ат-Туффаҳ туманларига бундан олдинроқ қилинган ҳужумлар туфайли яна тўрт киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Умуман олганда, кеча, 29 июнь куни Ғазо секторида Исроил томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумлари ва артиллерия зарбалари оқибатида камида 68 нафар фаластинлик ҳаётдан кўз юмган.

“Al Hadath” телеканалининг қайд этишича, Исроил армияси ҳужумлар арафасида Ғазонинг шимолий ҳудудларида яшовчи аҳолига хавфсиз ҳудудларга кўчиш ҳақида ҳеч қандай огоҳлантириш бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил томонидан Ғазо шаҳрининг турли ҳудудларига ва Ғазо жанубида инсонпарварлик ёрдамини кутаётган фуқаролар тўпланган жойларга уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 24 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлиб, яна ўнлаб одамлар жароҳат олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо қочқинлар лагери Жабалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг