Россия ўсмирлардан жосус сифатида фойдаланган – FT

Олам

image

Украина Хавсизлик хизмати 2024 йилнинг баҳоридан бери 700 кишини Россия жосуси сифати ҳибсга олди. Улардан 175 нафари украиналик ўсмирлар. Бу ҳақда “Financial Times” (FT) нашри хабар берди.

Қайд этилишича, украиналик ёшлар Telegram, Discord, WhatsApp ёки Viber мессенжерлари орқали ишга олинган ва уларга мураккаблигига қараб вазифаларни бажариш учун 100 дан 1000 долларгача пул таклиф қилинган.

Маълум бўлишича, ўсмирларга асосан ҳарбий иншоотлар ёки ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини суратга олиш, портловчи моддаларни биноларга жойлаштириш, энергетика инфратузилмаси объектларига ёки ишга қабул қилиш марказларига ўт қўйиш каби вазифалар юклатилган.

“Россия разведка хизматлари томонидан ёлланганларнинг аксарияти онгли равишда ҳаракат қилган, бироқ баъзилари алдаш йўли билан жалб қилинган. Вояга етмаганлар ўз ҳаракатларининг оқибатларини олдиндан кўра олмайди”, дейди Украина хавфсизлик хизмати вакили.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 июнь куни Озарбайжон полицияси Бакудаги “Спутник Озарбайжон” офисида ўтказган операция чоғида нашрда ишлаётган Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимларини қўлга олганди.

Дилшод Ҳакимов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Украина жосус ўсмирлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг