Жиззахда қизларга “эр сўраб” кўчага чиқишга ундаганлар жазоланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, бир гуруҳ қизларнинг Жиззах вилоятида келинлик либосида “Эр керак” ёзувли қоғозларни кўтариб ҳаракатлангани ҳақида хабар берилганди. Ушбу қизларга келинлик либосини кийдириб, кўчага чиқшга ундаганлар жазоланди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.

Қайд этилишича, 8 нафар қиз келин кўйлак салонини реклама қилиш мақсадида шу ишга қўл урган. Бу ҳаракатлар келин кўйлак салони раҳбари ва блогер томонидан ташкил қилинган ва реклама видеоролиги тайёрланган.

Суд салон раҳбари ҳамда блогер ҳуқуқбузар деб топган ҳамда уларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 15 баравари (5,6 млн сўм) миқдорида жарима тайинланган. 

Таъкидланишича, суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмаган ва айбланувчилар апелляция тартибида шикоят бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда  Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг блогер набираси Марям Тилляева ҳам “Эр қидиряпман” ёзувли эълонни қўлида кўтарган ҳолда шаҳар кўчаларида кезганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг