Жиззахда хитойлик инвесторлар кўмагида вольфрам кони ишга туширилмоқда
Жамият
−
06 Декабрь 4018 2 дақиқа
Жиззах вилоятида йирик саноат лойиҳаларидан бири бўлган 2,5 миллион тонна вольфрам захирасига эга Қўйтош кони ишга тушиш арафасида. Хитойлик инвесторлар ушбу конни қайта ишга туширишга яқиндан кўмак берган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Келтирилишича, Нурота тоғ тизмасининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган ушбу конь Ўзбекистон тоғ-конь саноатида стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик объектлардан бири бўлиб, ҳудуд иқтисодиётига улкан туртки бериши кутилмоқда.
Конь 1994 йилда кашф этилган бўлса-да, йирик миқёсдаги қайта тиклаш ишлари Хитой инвесторларининг иштирокида фаоллаштирилган. Ҳозирда тайёргарлик жараёни якунланмоқда. Йил охиригача конни тозалаш ишлари тугалланиши, келгуси йилда эса тижорат қазиб олиш бошланиши режалаштирилган.
Ерости қазиб олиш ва рудани қайта ишлаш 500 метр чуқурликдаги шахтада амалга оширилади. Конь ҳудудида вольфрамни ажратиб олиш бўйича замонавий қайта ишлаш заводи ҳам барпо этилади.
Лойиҳанинг биринчи босқичида 100 нафарга яқин фуқаро доимий иш ўринлари билан таъминланади. Келгусида бу кўрсаткич янада ошиб, Жиззах ва қўшни вилоятлар аҳолиси учун юзлаб барқарор, яхши ҳақ тўланадиган иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қўйтош кони ишга туширилиши Ўзбекистоннинг вольфрам бўйича дунёдаги йирик ишлаб чиқарувчилар сафидан ўрин олиши учун муҳим қадам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган “Темирчи” олтин кони аукционда 67 млрд 780 млн 777 минг сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь