Мирзиёев “Арқадағ”ни табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, қардош Туркманистонга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг замонавий Туркманистонни барпо этиш ва изчил ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этган.

Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон Президентига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказган.

Кейинги йилларда, энг аввало, мамлакатлар етакчиларининг мунтазам учрашувлари туфайли икки томонлама ҳамкорликда мисли кўрилмаган юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг