Хоразм ва Наманганда “валютчик”лар қўлга олинди

3-саҳифа

image

Хоразм ва Наманган вилоятида ноқонуний равишда валюта сотиш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, Хива шаҳри ва Қўшкўпир туманида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро А.И. фуқаро Б.К.дан 6200 долларни 77,7 млн сўмга, фуқаролар Б.А. ва М.А. фуқаро У.Э.дан 4100 долларни 51,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай вазиятда Наманган ва Давлатобод туманларида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро А.А. фуқаро И.Ю.дан 3600 долларни 45,7 млн сўмга сотиб олган вақтида фуқаро А.А. 4000 долларни 50,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритилишининг олди олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Хоразм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг