Приморскда самолёт ҳалокатга учради

Олам

image

Россия Федерацияси таркибига кирувчи Приморск ўлкасида ЗЛИН-142 енгил русумли самолёт ҳалокатга учради ва учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Узоқ Шарқ транспорт прокуратураси маълум қилди.

“Бугун маҳаллий вақт билан соат 9:45 да Приморск ўлкасидаги Новонежино давлат авиация аэродроми ҳудудида ЗЛИН-142 енгил русумли самолёт ҳалокатга учради. Бу самолётни 1969 йилда туғилган фуқаро бошқарган, у авария оқибатида ҳалок бўлган. Бортда бошқа одамлар йўқ эди”, дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу самолёт эгаси уни марҳумга учувчилик маҳоратини машқ қилиш учун топширган. 

Қайд этилишича, Узоқ Шарқ транспорт прокуратураси ушбу ҳодиса бўйича парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини текширишни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида йўловчи самолёт даҳшатли авиаҳалокат учраган ва бунинг оқибатида 317 киши қурбон бўлганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Россия самолёт Приморск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг