Ўшда Ўзбекистонга телефон олиб кирадиган контрабандачилар ушланди (видео)
Олам
−
27 Июнь 5834 1 дақиқа
Қирғизистоннинг Ўш вилоятида махсус хизматлар Ўзбекистонга Қирғизистон орқали чегаранинг ҳимоясиз участкалари орқали сотиладиган мобил телефонлар ва тақиқланган препаратларни олиб кириш билан шуғулланган контрабандачилар фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
“Контрабанда товарлари вақтинча сақланадиган жойлар ҳамда жиноий гуруҳ аъзоларининг уйларида тинтув ишлари ўтказилди. Натижада Қирғизистон Республикасига божхона тўловлари тўланмаган ва тегишли рўйхатдан ўтказилмаган iPhone мобил телефонлари ҳамда мамлакатга олиб кириш тақиқланган дори воситалари мусодара қилинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, жиноий гуруҳнинг ташкилотчилари ва фаол иштирокчилари — М.А.А., Г.Ж.П. ва М.О.Ш. қўлга олинган ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторига жойлаштирилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистонга кучли таъсир қилувчи дори воситаларини контрабанда йўли билан етказиб бериш каналини ташкил қилган жиноий гуруҳ қўлга тушганди.
Live
Барчаси