Файзуллаевга Туркия клуби қизиқаётгани рад этилди
Спорт
−
26 Июнь 3800 1 дақиқа
Интернет нашрларида Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Клуб матбуот котиби Гохан Йилмаз бу хабарларни рад этди.
“Жамоамиз скаутлари билан гаплашдим. Улар ҳозирча бу борада ҳеч қандай ташаббус йўқлигини билдиришди”, деди Йилмаз.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Аббосбек Файзуллаев ЦСКА таркибида 39 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 8 марта голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Истанбул Башакшеҳир” ўзбекистонлик бошқа бир футболчи – Элдор Шомуродов билан музокара олиб бораётгани ва келишув яқин экани хабар қилинганди.
Live
Барчаси