Россия ҳужуми туфайли Одессадаги лицей вайрон бўлди
Олам
−
23 Июнь 2931 1 дақиқа
Жорий йилнинг 20 июнь куни Россия ракета ва дронлар орқали Одессага ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида Одесса вилоятидаги лицейга ракета бориб тушган. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, лицей бутунлай вайрон бўлган. Бинода фақат ходимлар бўлиб, ўқувчилар бўлмаган.
Маълум қилинишича, ҳозирча 2 қурбон бор. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
“Афсуски, вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин. Икки ўлим аллақачон маълум. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман”, дейди Зеленский.
Шунингдек, сиёсатчи Россия раҳбарларининг ўзгармаслиги, уларга нисбатан санкция ва босимни янада кучайтириш кераклигини таъкидлаган.
“Россия раҳбарияти ўзгармоқчи эмас. Урушни ўз-ўзидан тугатмайди. Шунинг учун биз Россияга босим ҳамда санкцияларни кучайтиришимиз зарур. Ҳозир биз ўзимизни ҳужумлардан ҳимоя қиляпмиз. Агар Россия тинчлик ўрнатишга мажбурланмаса, биз Европа мамлакатларидаги лицейлар, шифохоналар ва турар-жой биноларини ҳимоя қилиш ҳақида ҳам ўйлашимиз керак”, дейди мамлакат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия армияси Одесса шаҳрига дронлар билан йирик ҳужум уюштиргани, ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, 14 киши яралангани хабар қилинган эди.
Дилшод Ҳакимов
Live
Барчаси