Жиззахда қизлар “эр сўраб” кўча кезди (видео)
3-саҳифа
−
18 Июнь 89254 2 дақиқа
Кеча, 17 июнь куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ қизларнинг Жиззах вилоятида келинлик либосида “Эр керак” ёзувли қоғозларни кўтариб олгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Жиззах шаҳар “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Эски шаҳар деҳқон бозори рўпарасида 8 нафар қиз келинлик кўйлагини кийиб олган ҳолда қўлларига “Эр керак” деб ёзилган плакатларни ушлаб, кўчада юрган. Бу ҳудуддаги салонни реклама қилиш мақсадида салон раҳбари Ш.А. ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Ш.Э. лар томонидан ташкил этилгани, улар реклама видеоролиги тайёрламоқчи бўлгани аниқланган.
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи дарҳол жараённи тўхтатиб, қизларга ва гўзаллик салони раҳбариятига жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилиши, миллий қадриятларни ҳурмат қилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.
“Шу ўринда, бу каби ҳолатларда жамоатчиликнинг ҳам эътибори муҳим экани, арзимаган кўринган бундай ҳолатлар миллат шаънига, миллий қадриятларга зид эканига алоҳида эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг блогер набираси Марям Тилляева ҳам “Эр қидиряпман” ёзувли эълонни қўлида кўтарган ҳолда шаҳар кўчаларида кезганди. Ўтган йили эса Наманган вилоятида 2007 йилда туғилган қиз “Эр керак” ёзувли эълонни қўлида кўтарган ҳолда шаҳар кўчаларида кезган. Унинг ҳаракати ҳам гўзаллик салони ходимлари томонидан салон мижозлари ва каналидаги обуначиларининг сонини кўпайтириш мақсадида қилинган.
Live
Барчаси