Наманганда 17 ёшли қиз кўчада эр қидириб юрганига изоҳ берилди (видео)
Жамият
−
05 Январь 2024 71121 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда бир қиз “Эр керак” ёзувли эълонни қўлида кўтарган ҳолда шаҳар кўчаларида кезиб юргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Оила ва хотин қизлар бошқармаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, видеода Наманган вилояти Давлатобод тумани “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи, 2007 йилда туғилган вояга етмаган Д.Р.нинг хатти-ҳаракатлари акс этган. Видеолавҳа Янги Наманган туманидаги гўзаллик салони ходимлари томонидан салон мижозлари ва каналидаги обуначиларининг сонини кўпайтириш мақсадида олинган.

Ҳолат юзасидан масъул идоралар вакиллари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу видеолавҳа билан боғлиқ ҳолатлар жамиятда ўрнатилган қоидаларни менсимаслик, қолаверса, турли мақсадлар йўлида вояга етмаган шахсдан фойдаланиш, одамларнинг фикрини манипуляция қилиш, чалғитиш сифатида жамоатчиликнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳар бир шахс жамиятдаги маърифий қоидаларни ҳурмат қилиши зарур, деб ҳисоблайди”, дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аввал ҳам шунга ўхшаш воқеалар юз берди. Масалан, "Mashatilly" тахаллуси билан танилган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тилляева ўзига турмуш ўртоқ кераклиги ҳақидаги видеони Instagram саҳифасига жойлаганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025