Британия разведкасини тарихда илк бор аёл киши бошқарадиган бўлди
Олам
−
16 Июнь 3902 2 дақиқа
Британия Махфий разведка хизмати (MI6) ўзининг биринчи аёл раҳбарига эга бўлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Бош вазир Кир Стармерга кўра, жорий йилнинг кузида айни пайдаги раҳбар Ричард Мурнинг ўрнига MI6’нинг узоқ йиллик ходими Блез Метревели ишга киришади. Унинг сўзларига кўра, хорижий разведка хизматига “тарихий тайинланиш” разведка идораларининг иши “ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ” бўлган бир вақтда юз берди, чунки мамлакат “мисли кўрилмаган даражада таҳдидлар”, жумладан, душман жосуслари ва хакерлик ҳужумларига дуч келди. Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ҳам “глобал беқарорлик даврида” ташқи разведка хизмати муҳимлигини таъкидлади.
MI6 раҳбари хизматнинг оммага маълум бўлган ягона аъзоси бўлиб, бевосита Буюк Британия Ташқи ишлар вазирига ҳисобот беради.
Маълумот учун, 47 ёшли Блез Метревели 1999 йилда Кембриж университетида антропология бўйича таҳсил олаётганда MI6’га қўшилган. У ҳозирда MI6’нинг технология ва инновациялар бўлими бошлиғи бўлиб, авваллари ҳам хизматда, ҳам ички хавфсизлик учун масъул бўлган MI5 контрразведка агентлигида юқори лавозимларда ишлаган. Метревели ўз фаолиятининг катта қисмини Яқин Шарқ ва Европада оператив ишларда ўтказган.
MI6’нинг амалдаги раҳбари Ричард Мур эса агентликни 2020 йилдан бери бошқариб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс ва MI6 раҳбари Ричард Мур икки давлат дуч келаётган “мисли кўрилмаган таҳдидлар” ҳақида огоҳлантирганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь