МРБ ва MI6 раҳбарлари Россия, Хитой ва ИШИД таҳдидидан огоҳлантирди
Олам
−
07 Сентябрь
6587АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс ва MI6 раҳбари Ричард Мур икки давлат дуч келаётган “мисли кўрилмаган таҳдидлар” ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда уларнинг “Financial Times” нашрида чоп этилган биринчи қўшма мақолаларида сўз боради.
Улар Россия ва Хитой Ғарб учун хавф туғдираётганини таъкидлаган, шунингдек, ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан “қайта пайдо бўлаётган таҳдид” ҳақида ёзган. Қайд этилишича, давлатлар Европада Россия разведка хизматлари амалга ошираётгани айтилаётган фаолиятни кузатмоқда ва уларга қарши чиқмоқда.
“Ҳозирда катта эътибор ва ресурслар Россияга қарши курашишга қаратилган бўлса-да, биз глобал беқарорлик хавфини камайтириш учун бошқа минтақаларда ва бошқа жабҳаларда ҳамкорлик қилмоқдамиз. Марказий разведка бошқармаси ҳам, Махфий разведка хизмати ҳам Хитойнинг юксалишини 21-асрнинг асосий геосиёсий ва разведка муаммоси деб ҳисоблайди ва бизнинг ишимиз шу устуворликни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилган. Шу билан бирга, терроризмга қарши курашиш ҳамкорлигимизнинг асоси бўлиб қолмоқда ва биз ўз ватанимизни ИШИДнинг қайта пайдо бўлган таҳдидидан ҳимоя қилиш учун бошқа давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз”, дейди Бёрнс ва Мур.
Улар, шунингдек, Қўшма Штатлар ва Буюк Британия "Россия босимига, шунингдек, Украинадаги ҳаракатларига" биргаликда қарши туришини ёзади.
Украина можароси даврида янги ва анъанавий технологиялар, уруш усуллари, разведка маълумотларини йиғиш ва улардан фойдаланишга оид кўплаб мисоллар “зудлик билан мослашиш, тажриба ва инновациялар киритиш зарурлигини таъкидлаётгани” таъкидланди.
Материалда, шунингдек, ҳар икки мамлакат разведка хизматлари ўз фаолиятида, шунингдек, бошқа мақсадларда ҳам сунъий интеллект технологиясидан, жумладан, генератив сунъий интеллектдан тобора кўпроқ фойдаланаётгани қайд этилган. Мақолада, шунингдек, АҚШ ва Буюк Британия Яқин Шарқдаги кескинликни пасайтириш ва ҲАМАС томонидан гаровга олинган исроилликларни озод қилиш учун разведка каналларидан фаол фойдаланаётгани айтилади.
LiveБарчаси