Эрон БМТни Исроил тажовузига қатъий жавоб беришга чақирди

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Исроилнинг Эронга нисбатан қилган ҳаракатларини агрессия акти деб атаб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан зудлик билан жавоб қайтаришни талаб қилди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш телефон орқали Эрон вазири билан суҳбатлашган. Суҳбат чоғида Ароқчи Исроил томонидан Эронда амалга оширилган зарбалар тафсилотларини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳужумлар ҳарбий базалар, ядровий объектлар ва тураржойларга қаратилган.

Ароқчи бундай ҳаракатлар Эроннинг БМТ аъзоси сифатидаги суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишини таъкидлаган. У зарбаларни агрессия акти сифатида баҳолаб, Эрон БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишини билдирган.

Эрон ТИВ раҳбари БМТни ўз низомий мажбуриятлари доирасида ҳаракат қилишга, ҳужумларни қоралашга ва айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўришга чақирган.

Антониу Гутерриш эса вазиятдан жиддий хавотир билдиргани, ҳужумларни қоралагани ва БМТ ресурсларини кескинликни пасайтириш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни тиклаш учун сафарбар қилиш ниятида эканини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбаларидан хавотир билдириб, томонларни босиқликка чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Антониу Гутерриш Аббос Ароқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг