Эронлик боксчи ўлимга ҳукм қилинди 

Спорт

image

Эрон Олий суди 30 ёшли боксчи ва сиёсий маҳбус Муҳаммад Жавад Вафоэи Санининг қайта суд қилиш ҳақидаги илтимосини рад этди ва унга нисбатан ўлим жазосини ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда “Iran wire” нашри хабар берди.

Муҳаммад Жавад Вафоэи Санининг ишни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги илтимоси жорий йилнинг 15 декабрь куни рад этилган. Ҳозирда у Машҳаддаги Вакилобод қамоқхонасида сақланмоқда. Спортчи суднинг қарори ва ишнинг қатл бўлимига юборилгани ҳақида хабардор қилинган. Қамоқхона расмийлари унинг оиласи билан боғланиб, ишнинг қатл идорасига топширилганини маълум қилган. Шунингдек, расмийлар Вафоэи Санининг онасига шахсан ташриф буюришга рухсат берган. Қатл санани эса ҳали расман тасдиқланмаган. 

Маълумот учун, Вафоэи Сани 2020 йил март ойида ҳибсга олинган ва давлат мулкини ёқиб, уни вайрон қилганликда ҳамда коррупцияда айбланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон бокс ўлим жазоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг