Германияда рекорд даражада кўп мигрантга фуқаролик берилди

Олам

image

Германияда фуқаролик тўғрисидаги янги қонун туфайли 2024 йилда 290 мингдан ортиқ киши Германия паспортига эга бўлди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

2024 йилда 291 минг 955 киши Германия фуқаролигини олган. Бу статистика 2000 йилдан бери рекорд кўрсаткич бўлиб, 2023 йилга нисбатан 91 860 кишига (46 фоиз) кўпайган.

2024 йилда кўпинча сурияликлар фуқароликка қабул қилинган. Уларга 83 минг 150 та паспорт берилган – бу фуқароликни олган барча чет элликларнинг 28 фоизи. Кейинги ўринларда Туркия (22 минг 525 ёки 8 фоиз), Ироқ (13 минг 545 ёки 5 фоиз), Россия (12 минг 980 ёки 4 фоиз) ва Афғонистон (10 минг 085 ёки 3 фоиз) фуқаролари қайд этилган.

Ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан эса энг катта ўсиш россияликлар орасида қайд этилган. Агар 2023 йилда Германия паспортини 1 минг 995 нафар Россия фуқароси олган бўлса, 2024 йилда уларнинг сони 12 минг 980 тага етган – бу олти баробардан кўпроқ дегани. Бир йил ичида фуқароликка қабул қилинган Туркия фуқаролари сони ҳам икки баравардан кўпроқ ошган.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг июнь ойидан кучга кирган миграция қонунчилигидаги ўзгаришлар Германия янги фуқаролари сонининг ўсишида муҳим роль ўйнаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шарқий Германияда жойлашган Айзенхюттенштадт шаҳарчаси аҳолиси сонини ошириш мақсадида янги кўчиб келувчиларга икки ҳафталик бепул тураржой таклиф қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг