Давлат томонидан газ ва “свет” пули тўлаб берилиши учун аризалар қабул қилина бошланди
Жамият
−
07 Июнь 8291 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 май кунидан Ўзбекистон бўйлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаш амалиёти йўлга қўйилди. Эндиликда компенсация фақат қиш мавсуми (ноябрь–февраль)да эмас, ҳар ойда тўлаб берилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Эҳтиёжманд оилалар учун 1 июндан бошлаб ариза топшириш бошланган.
Компенсациялар қуйидаги тоифаларга мансуб оилаларга берилади:
- Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестирига киритилган оилалар – бунда оила аъзоларига тўғри келадиган ойлик даромад 669 минг сўмдан кам бўлиши лозим;
- Шунингдек, икки реестрга ҳам кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир аъзога 1 млн сўмдан кам бўлган оилалар ҳам ушбу ёрдамдан фойдалана олади.
2024-2025 йилги иситиш мавсуми учун умумий кам таъминланган оилаларга 313.6 млрд сўм ёрдам берилган бўлса, эндиликда бу тизим янада кенгайтирилиб, 2025 йилда умумий ҳисобда 1 триллион 330 миллиард сўм миқдорида компенсация ажратилиши режалаштирилган.
Аризалар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, маҳалладаги ижтимоий ходим ва 1140 телефон рақами орқали қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йил 1 июндан эътиборан қонунчиликда бир қанча ўзгаришлар амалга ошиши ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь