Россиядаги рейдда 200 дан ортиқ мигрант қўлга олинди (видео)

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ноқонуний мигрантларга қарши ўтказилган рейд давомида полиция ходимлари қарийб 5 минг нафар хорижий фуқарони текширди ҳамда уларнинг 200 нафардан ортиғи ушланиб, ҳуқуқий чора кўриш учун ҳудудий полиция бўлимларига олиб борилди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақавий бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ушланганларнинг аксариятига жарима солинган ва қонунбузарликларни бартараф этиш ҳақида огоҳлантириш берилган. Бироқ миграция қонунчилигини қўпол тарзда бузган деярли 30 нафар хорижлик Россия ҳудудини тарк этиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилган.

Рейд жараёнида олинган видеолавҳа ҳам эълон қилинган. Унда полиция ходимлари қурилиш майдончаларини текшираётгани, жамоат транспортига кириб кетаётгани ва автомобилларни тўхтатаётгани акс этган. Видеода хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари текширилаётгани, қўлга олинганларнинг эса полиция машиналарига жойлаштирилаётгани кўрсатилган.

Рейдга кинологлар (ит билан ишловчи ходимлар) ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари ҳам жалб этилган. Йўл полицияси ходимлари деярли 160 та автомобилни текшириб, қарийб 20 та Йўл ҳаракати қоидабузарлигини аниқлаган.

Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, бундай “профилактик тадбирлар” яқин кунларда ҳам давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнь кунидан бошлаб Россия билан визасиз режимда бўлган мамлакат фуқаролари Россияга киришидан олдин электрон ариза қолдириши шарт ва буни амалга оширмаганлар мамлакат ҳудудига киролмаслиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия мигрант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг