Туркияда яна зилзила бўлди. Қурбон бор (видео)

Олам

image

Бугун, 3 июнга ўтар кечаси Туркиянинг жанубида содир бўлган 5,8 магнитудали зилзила оқибатида бир қиз ҳалок бўлди, яна 69 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Билдирилишича, зилзила маҳаллий вақт билан 02:17 да машҳур Мармарис туристик шаҳри яқинида қайд этилган. Ерости силкинишлари 67 километр чуқурликда юзага келган.

Вазирнинг сўзларига кўра, зилзила Муғла вилоятида ва яна бир нечта ҳудудларда сезилган, бироқ вайроналар аниқланмаган.

“14 ёшли Афранур Гунлу Фетҳиедаги зилзила вақтида ваҳимага тушиб ҳушини йўқотди ва шифохонага ётқизилди, аммо уни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади”, деб ёзди Ерлиқоя.

Унинг сўзларига кўра, яна 69 киши турли даражадаги жароҳатлар олган, улардан 46 нафари шифохонага ётқизилган. Кўпчилик жабрланувчилар ваҳимага тушиб баланд жойлардан сакраган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Истанбул шаҳрида ҳам зилзила содир бўлган эди. Ушбу зилзилалар пайтида 151 киши қўрқув сабаб баландликдан сакраган ҳолда тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. 1 нафар Ўзбекистон фуқароси кучли қўрқув ҳолатига тушиши оқибатида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг