Истанбулдаги зилзила ортидан бир ўзбекистонлик вафот этди

Олам

image
Туркияда яна зилзила: у “тиз чўкиши” мумкин north_east

Туркияда яна зилзила: у “тиз чўкиши” мумкин

Кеча, 23 апрель куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида юз берган кучли зилзила ортидан 1 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиавий ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши оқибатида юз бергани айтилмоқда.

Хабарга кўра, Бош консулхона марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда. 

Истанбулда зилзила

Бугун, 23 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 12:49 да Туркиянинг Истанбул шаҳрида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. У Силиври тумани соҳилида содир бўлган. Зилзила қўшни вилоятларда ҳам сезилган. Зилзила эпимаркази 6,99 километр чуқурликда жойлашган. Қолаверса, 6,2 магнитудали биринчи зилзиладан кейин магнитудаси 3,1 дан 4,9 гача бўлган ўнта афтершок қайд этилди. Соат 12:51 да ерости силкиниши (5,9) қайд этилган. Ундан кейин 4,4, 4,8, 4,5 ва 4,9 магнитудали зилзилалар кузатилган. 13:07 дан бошлаб силкинишлар кучи 3,4 дан 3,1 гача пасайишни бошлаган. Маҳаллий мутахассисларнинг сўзларига кўра, ерости силкинишлари ҳали давом этиши мумкин.

Ушбу зилзилалар пайтида 151 киши қўрқув сабаб баландликдан сакраган ҳолда тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Истанбул губернаторлиги маълумотига кўра, зилзила оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий фавқулодда хизматлар билан доимий алоқада бўлиб, вазиятни кузатишда давом этаётгани ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳридаги кетма-кет рўй берган зилзилалардан сўнг, шаҳарни тарк этишни хоҳловчилар сони ортгани ва авиачипталар нархи кескин ошиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Истанбул шаҳридаги мактаб ва университетларда таълим 2 кунга тўхтатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул ўзбекистонлик зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг