Ноёб илонларни чет элга олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона постида Қизил китобга киритилган 15 дона илонни бошқа мамлакатга яширинча олиб ўтишга уринишга чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистондан қўшни давлатга чиқиш мақсадида “Навоий” чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаро юклари божхона кўригидан ўтказилганда, унда оғзаки сўровда маълум қилинмаган 15 дона “Колвар” турига мансуб тирик илонлар борлиги аниқланган.

Маълумотларга кўра, ушбу илонлар Қизил китобга киритилган бўлиб, табиий популяцияни сақлаш мақсадида ҳимоя қилинади.

Билдирилишича, ҳозирда ушбу тирик илонлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган ҳамда мутахассислар уларнинг соғлиғини барқарор деб баҳоламоқда.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган Миллий боғ ҳудудидан 1,5 метрли илон топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент илон Қизил китоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг