Чилонзорда ҳайдовчилар йўл талашиб, жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
22 Декабрь 1520 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 2 нафар ҳайдовчи ва уларнинг йўловчилари йўл талашиб жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, кеча, 21 декабрь куни тахминан соат 23:30 ларда Чилонзор тумани, КҲАЙ кўчасида давлат рақам белгиси 01 K 122 VC бўлган Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси – 2002 йилда туғилган А.А. (йўловчилари: 2001 йилда туғилган Р.У. ва 1988 йилда туғилган С.Ж.) ҳамда давлат рақам белгиси 50 Е 942 FB бўлган Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси – 2000 йилда туғилган А.А. (йўловчилари: 1999 йилда туғилганлар Ш.А., С.Н. ва Б.С.) лар йўл талашган. Сўнг йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган фуқаролар аниқланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳудудида Toyota ва Damas ҳайдовчилари йўл талашиб жанжаллашган эди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь