Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор
Олам
−
29 Май 5095 1 дақиқа
Бугун, 29 май эрталаб Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучларининг патруль самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Фавқулодда ҳолат мамлакат жануби-шарқида, Япон денгизи соҳилида жойлашган Похан шаҳрида содир бўлди. Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, “тоғ ёнбағирларидан тутун кўриниб турарди”. Фавқулодда ҳолат сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Агентлик маълумотларига кўра, самолёт тоққа қулаган. Бортда тўрт киши бўлган. Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучларининг P-3 Orion патруль самолёти қулаган жойда уч кишининг жасади топилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 май куни Таиландда Bell 212 русумидаги полиция вертолёти қулаб тушганди. Оқибатда 3 киши ҳалок бўлди.
Live
Барчаси