ХЖС прокурори Исроилнинг яна 2 вазири учун ордер сўрамоқчи эди – WSJ

Олам

image

Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хон маъмурий таътилга чиқишидан олдин Исроил Молия вазири Бецалел Смотрич ва Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирни ҳибсга олиш учун ордер беришни сўрамоқчи бўлган. Бу ҳақда манбаларига таяниб, кеча, 27 май куни куни “The Wall Street Journal” (WSJ) хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, бу Смотрич ва Бен-Гвирнинг Ғарбий Соҳилдаги яҳудий аҳоли пунктларини кенгайтиришдаги иштироки билан боғлиқ. Хоннинг маъмурий таътил даврида ордер сўрови бўйича иш давом эттириладими ёки йўқлиги ҳақида қарор ҳали қабул қилинмаган.

Қайд этиш жоиз, 2024 йилнинг ноябрида ХЖС Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун ҳибсга олишга ордер берди. 2025 йил май ойи ўрталарида ХЖС Хон маъмурий таътилга чиқишини ва ХЖС уни жинсий зўравонлик учун тергов қилган пайтда хизмат қилмаслигини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) Бош прокурори, Буюк Британия фуқароси Карим Хон Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ҳибсга олиниши бўйича ордер берилишига алоқадорлиги сабабли АҚШ санкциялар остига тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ХЖС Карим Хон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг