Хоразмда корхона 2,2 млрд сўмлик токни ўғирлади

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзэнергоинспексия” Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Урганч шаҳрида “Т. Й.” МЧЖга тегишли электр қурилмалар ҳисоблагичдан ташқари уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 207 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 5,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тош майдалаш цехи аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм электр энергияси Ўзенергоинспексия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг