Собиқ ҳоким Навоий шаҳрига прокурор бўлди

Жамият

image
Янги ҳарбий прокурор тайинланди north_east

Янги ҳарбий прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан, Адлия катта маслаҳатчиси Бобурмирзо Саломович Облоқулов Навоий шаҳар прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Навоий шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Тайинловга қадар у Самарқанд шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, Бобурмирзо Облоқулов 1972 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилган. 1995 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. 2001 йилгача Самарқанд шаҳар прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган. Вилоят прокуратурасида ҳамда Пастдарғом ва Оқдарё туманлари прокурори лавозимларида ҳам ишлаган. 2016 йилда Самарқанд вилояти прокуратураси Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2019 йилнинг 25 май куни халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида ҳоким этиб тайинланган эди. 2022 йилнинг 17 февраль куни эса ўз аризасига биноан, шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Норматов Самарқанд шаҳрининг янги прокурори этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий шаҳри Бобурмирзо Облоқулов янги прокурор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг