Навоий шаҳри ҳудуди Кармана ҳисобига кенгаяди
Жамият
−
21 Июнь 2019
5843Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи Ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти. Сенаторлар мажлисда Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқди.
Бу масала биринчи навбатда ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Жумладан, Кармана туманидан ажратилаётган ҳудудда қарийб 7 минг киши истиқомат қилади.
Қайд этилишича, Навоий шаҳри ҳудудининг чекланганлиги зарур ҳажмда қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш имконини бермайди. Шу сабабли кўп қаватли уйлар, спорт иншоотлари ва ижтимоий объектлар майдони 144 гектардан ортиқ Кармана тумани ҳудудининг бир қисмида қурилмоқда. Бироқ бу шаҳар коммуникацияларига уланиш имкониятини қийинлаштирмоқда. Шу муносабат билан Кармана тумани “Варқ” ва “Ёшлик” МФЙларининг 1 097,58 га ерини Навоий шаҳри таркибига ўтказиш назарда тутилмоқда.
Сенаторлар фикрлари тинглангач, Сенат раиси Танзила Норбоева масалани овозга қўйди. Мажлисда иштирок этаётган 83 нафар сенаторнинг 77 нафари масалани қўллаб-қувватлади, 6 нафари овоз бермасликни маъқул кўрди.
LiveБарчаси