Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларига ўзгартиришлар киритилади
Жамият
−
19 Июнь 2019
6335Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда Xalq so’zi нашри хабар бермоқда.
18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида мазкур масала ўртага ташланган ва у 21 июнь куни бўлиб ўтадиган Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинган.
Ялпи мажлисда Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.
Маълумотларга кўра, Кармана туманидаги “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан – 1 071,44 гектар, “Варқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан – 26,14 гектар ер майдонлари Навоий шаҳри таркибига ўтказилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси