Жиззахда ИИБ ходими фуқарони калтакладими?

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Арнасой туманида фуқаронинг фарзандини зўравон Ички ишлар ходимлари калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 май куни Арнасой туманидаги овқатланиш шохобчасидан қўриқлаш бўлимига ташвиш хабари келган. Cоҳа вакиллари етиб борганида маст ҳолатдаги фуқаро емак ҳақини тўламагани аниқланган. Шунингдек, у шохобча ҳовлисида бир неча фуқаролар билан жанжаллашган.

Маст фуқаро кетавермагач, ҳолат юзасидан Ички ишлар органларига хабар келиб тушган. Мазкур хабар асосида ходимлар воқеа жойига етиб боради ва фуқародан уйига кетишини сўрайди. Фуқаро эса ходимга бўйсунмайди ва оқибатда ходим ҳамкасби ёрдамида унинг қўлига кишан солиб, наркология диспансерига олиб кетади.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Арнасой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сафларида хизмат ўтаётган оддий аскар беш кишини пичоқлагани ҳақида хбаар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ички ишлар ходимлари Арнасой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг