Тошкентда талабалар орасидаги жиноятлар кўпайди. Қайси ОТМ етакчи?
3-саҳифа
−
30 Апрель 15203 2 дақиқа
2025 йилнинг биринчи чорагида пойтахтдаги талаба ёшлар томонидан 460 та жиноят содир этилди. Бу ҳақда кеча, 29 апрель куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ўқувчилар тарбияси, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, прокуратура томонидан тайёрланган маълумотга асосан, ёшлар ва талабалар орасида жиноятчилик аввалги йилга нисбатан кескин ортган.
2025 йилнинг биринчи чорагида пойтахтдаги ёшлар томонидан 460 та жиноят содир этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,8 фоизга юқоридир (2024 йилнинг биринчи чорагида бу рақам 329 тани ташкил этган). Талабалар орасида эса ушбу кўрсатгич 7,8 фоизга кўпайган.
Шунингдек, талабалари энг кўп жиноят содир этаётган пойтахтдаги олий таълим муассасалари номлари ҳам маълум бўлган.
Давлат ОТМлари кесимида:
1-ўрин: Тошкент давлат транспорт университети – 27 нафар.
2-ўрин: Тошкент давлат техника университети – 21 нафар.
3-ўрин: Ўзбекистон Миллий университети – 20 нафар.
4-ўрин: Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 19 нафар.
5-ўрин: Тошкент давлат юридик университети – 12 нафар.
Нодавлат ОТМлар кесимида:
1-ўрин: ISFT – 23 нафар.
2-ўрин: Alfraganus университети – 20 нафар.
3-ўрин: Кимё халқаро университети – 19 нафар.
Шунингдек, Тошкент шаҳар прокуратураси ўтказган йиғилишда пойтахтдаги олий таълим муассасалари талабалари томонидан энг кўп содир этилаётган жиноятларнинг турлари ҳақида ҳам маълумот берилган.
Йўл транспорт ҳодисаси – 72 та
Ўғирлик – 57 та
Гиёҳвандлик – 46 та
Тан жароҳати – 41 та
Безорилик – 24 та
Босқинчилик – 11 та
Қотиллик – 5 та
Талончилик – 5 та
Номусга тегиш – 2 та
Бошқа – 48 та.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг I чораги давомида Ўзбекистонда 4 764 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси