“Ўрганган кўнгил...” Андижонда 63 ёшли рецидивист наркотик билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида бир неча марта судланган фуқаро яна жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, 1963 йилда туғилган ушбу шахс муқаддам тўрт маротаба Жиноят кодексининг 273-моддаси, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни сотиш учун тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш бўйича судланган.

У жиноий шериги – 1972 йилда туғилган фуқаро билан биргаликда Hyundai Tucson русумли автомашинасида шартли харидорга бир килограмм “гашиш” ва 100 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаларини 21 минг долларга сотган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.

Бошқа бир ҳолатда эса Андижон вилоятида яшовчи 1986 йилда туғилган шахс бошқарувида бўлган Lacetti русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, текширилганида машинада тўрт нафар шахс борлиги ва уларнинг икки нафари наркотик сотувчи, бир нафари истеъмолчи ва яна бири ташувчи экани аниқланган.

Шу билан бирга, ушбу уюшган наркогуруҳ 2021 йилдан буён фаолият юритиб келиши, бир йилда ўртача 40–50 килограмм наркотик моддаларни тарқатгани, асосан, Андижон ва Фарғона вилоятларида фаолият юритгани маълум бўлган.

Автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида ўриндиқ пастки қисмида бир килограмм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Telegram мессенжери орқали гиёҳвандлик моддаларини сотаётган шахслар қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Андижон наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг