“Лестер эртаги”нинг асосий қаҳрамони клубни тарк этади
Спорт
−
24 Апрель 3398 1 дақиқа
“Лестер” клуби ҳужумчиси Жейми Варди жорий мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда футболчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, 13 йиллик фаолиятдан кейин Жейми Варди “Лестер”ни тарк этадиган бўлди. Ҳозирча унинг кейинги манзили қаер бўлиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Маълумот ўрнида, Варди “Лестер” сафида жами 496 та ўйинда майдонга тушиб, 198 та гол уришга муваффақ бўлди.
Қайд этиш жоиз, Варди “Лестер” билан бирга 2015/16 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритган. Шунингдек, у Англия кубоги ва суперкубогида ҳам зафар қучган.