Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулкларни тўғридан тўғри сотишга рухсат этилди
Жамият
−
17 Апрель 2025 9377 2 дақиқа
Ўзбекистонда қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализацияси жадаллаштирилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 15 апрель куни имзоланган “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, 2025 йилнинг 1 май кунидан эътиборан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.
Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.
2025 йилнинг 1 сентябридан бошлаб даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси қуйидагича бўлади:
- юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача (56 миллион 250 минг сўмгача);
- якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан БҲМнинг 100 бараваригача (37,5 миллион сўмгача);
- жисмоний шахсларга нисбатан БҲМнинг 50 бараваригача (18 миллион 750 минг сўмгача) оширилади.
Маълумот учун, Президент томонидан имзоланган “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонга асосан 2024 йилнинг 1 октябридан эътиборан базавий ҳисоблаш миқдори 10 фоизга оширилган. Шунга кўра, эндиликда Ўзбекистон ҳудудида базавий ҳисоблаш миқдорининг амалдаги суммаси 375 минг сўмни ташкил этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь