Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг Ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов кеча, 7 апрель куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау билан учрашди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашув давомида АҚШ Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини ҳамда АҚШ-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада илгари суришини яна бир бор таъкидланган.

Шунингдек, Давлат котиби ўринбосари Ўзбекистоннинг фуқаролик атом энергетикаси, муҳим фойдали қазилмалар ва иқтисодиётнинг бошқа бизнес соҳаларига инвестициялар киритиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган ҳамда ноқонуний иммиграция ва терроризмга қарши курашиш бўйича доимий ҳамкорлик учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи – Марказий Осиё Тадқиқот марказлари форумидаги очилиш маросимида Марказий Осиёнинг геосиёсий ва иқтисодий роли ўсиб бораётган бир пайтда Европа Иттифоқи билан стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлиги ҳақида гапирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг