Бу кунлар учун 3 йил давомида меҳнат қилдик – Садриддин Ҳасанов

Спорт

image

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Садриддин Ҳасанов Корея Халқ Демократик Республикасига (КХДР) қарши Осиё кубоги ярим финал ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввало, халқимизни ғалаба билан табриклайман. Мени учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб танлаганлари учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Мураббийларимиз томонидан юклатилган вазифаларни бажардик ва ғалабага эришдик. Пенальтидан фойдалана олмаганимиздан сўнг, тушкунликка тушмадик, бир-биримизни қўллаб-қувватладик ва ўз мақсадимизга эришдик. Биз бу кунлар учун 3 йил давомида меҳнат қилдик. Насиб бўлса, турнир бош совринини қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз”, дейди Ҳасанов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов Шимолий Корея билан ўйиндан кейинги фикрларини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Шимолий Корея Ислом Исмоилов Садриддин Ҳаснов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг