Анчелотти ёзда “Реал”дан кетиши мумкин
Спорт
−
08 Апрель
1242Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Defensa Central” хабар берди.
Италиялик мураббийнинг “қаймоқранглилар” билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартномаси бор, аммо Карло Чемпионлар лигаси чорак финалида “Арсенал” тўсиғидан ўта олмаса, Мадрид клуби билан муносабатлари шу ёздаёқ узилиши мумкин.
Манбага кўра, агар “қироллик клуби” Чемпионлар лигасида омадсизликка учраса, Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан шартнома имзолайди ва “Реал”ни катта эҳтимол билан Хаби Алонсо бошқаради. Агар “Реал” ЕЧЛда муваффақиятсизликка учраса ҳам, Карло клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида барибир жамоа бош мураббийи бўлиб қолади ва кейин клубни тарк этади.
Аввалроқ Доривал Жуниор Бразилия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этганди. Анчелотти унинг ўрнига асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
LiveБарчаси