Клопп “Реал” устозига айланиши мумкин
Спорт
−
18 Апрель 4111 1 дақиқа
Таниқли германиялик мураббий Юрген Клопп мураббийлик фаолиятини давом эттириши мумкин, унинг хизматларига Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда UOL нашри хабар берди.
Манбага кўра, Клопп Ред Буллдаги глобал футбол бошлиғи ролида ўзини тобора чарчаган ҳис қилмоқда. Юрген мураббийлик фаолиятини қайта тиклаш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.
Клопп “Ливерпуль”да 2015 йилдан 2024 йилгача ишлаган. 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб мутахассис Ред Буллда Global Performance раҳбари лавозимини эгаллади. Юрген Клопп “Ливерпуль” билан АПЛ ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.