Россия нишонга олинмайдиган объектларни маълум қилди

Олам

image

Россия энергетика тизимига зарба беришга вақтинчалик мораторий қўлланадиган объектлари рўйхатини тадқим этди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Рўйхатда келтирилган ҳудудларга қуйидагилар киради:

  • нефтни қайта ишлаш корхоналари;
  • нефть, газ қувурлари ва омборхоналар, шу жумладан, насос станциялари;
  • электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва узатувчи инфратузилма, шу жумладан, электр станциялари, подстанциялар,      трансформаторлар ва тақсимлагичлар;
  • атом электр станциялари;
  • гидроэлектростанциялар тўғонлари.

Мораторий бузилган тақдирда, Россия ўзини унга риоя қилиш мажбуриятларидан озод деб ҳисоблашини маълум қилди.

Қайд этилишича, вақтинчалик мораторий 2025 йил 18 мартдан бошлаб 30 кун давомида амал қилади ва томонларнинг келишувига кўра узайтирилиши мумкин. Қарор Москва ва Вашингтон делегацияларининг Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича қабул қилинган.

Улар 12 соат давом этган ва 24 март куни кечқурун якунланган. Худди шундай формулировка Ар-Риёдда бўлиб ўтган АҚШ-Украина музокаралари натижасида ҳам келишиб олинган. Хусусан, томонлар Қора денгизда хавфсиз кема қатновини таъминлашга келишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида АҚШ делегацияси Украина ва Россия Федерацияси билан алоҳида ва ёпиқ эшиклар ортида музокаралар ўтказганди. 23 ва 24 март кунлари бўлиб ўтган учрашувларда Россия Федерацияси ва Украина ўртасида уч йилдан ортиқ давом этаётган кенг кўламли урушда қисман сулҳ тузиш масаласи муҳокама қилинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия объект

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг